Китобхонлар клуби

Китобхонлар клуби © Gyote-Institut

Se, 05.11.2019 -
Cho, 04.12.2019

17:00

O'zbekistondagi Gyote Institut filiali

Китобхонлар клуби

Биз ушбу “Китобхонлар клуби”да немис тилидаги долзарб бир китобни муҳокама қиламиз. Дастлаб китобни маълум бир бобини ўқиймиз, мунозара юритамиз, китобни таҳлил қиламиз  ва унга танқидий ёндашамиз. Тадбирда биз китобни юзаки ўқиб чиқмаймиз, балки биргаликда уни таҳлил ва муҳокама қиламиз. Қатнашувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари биз учун албатта муҳим.
 
“Китобхонлар клуби” бизнинг практикантларимиз Катя Румянцева ва Карлотта Рогге томонидан олиб борилади.
 
Агар сиз ҳам иштирок этишни хоҳласангиз 18 ёшдан юқори бўлиб, немис тилида B2 билим даражасига эга бўлишингиз керак. Ушбу тадбир юзасидан ташкиллаштирилган барча учрашувларда қатнашишингиз сўралади. “Китобхонлар клуби”да нафақат Гёте-Институтининг ўқувчилари, балки ҳамма қизиқувчилар миллати ва жинсидан қатъи назар иштирок этишлари мумкин. Муҳими, ўқиш учун хоҳиш ва қизиқиш бўлса бас.
 
Бу галги “Китобхонлар клуби”да Юли Цэнинг “Жиноят таркиби” асари ўқилади. Китобларни иштирокчилар биринчи учрашувдаёқ Гёте-Институтининг электрон кутубхонасидан вақтинча фойдаланишга юклаб олиш имконига эга бўлади. Электрон кутубхонага аъзо бўлишга Сизга бизнинг практикантларимиз ёрдамлашишади.
 
“Китобхонлар клуби” Гёте-Институтининг кутубхонасида қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
Сешанба, 05.11.2019, 17:00
Сешанба, 12.11.2019, 17:00
Сешанба, 19.11.2019, 17:00
Сешанба, 10.12.2019, 17:00
Сешанба, 17.12.2019, 17:00
 
*Қишки таътил*
 
Сешанба, 07.01.2020, 17:00
Сешанба, 14.01.2020, 17:00
Сешанба, 21.01.2020, 17:00
Сешанба, 28.01.2020, 17:00
Сешанба, 04.02.2020, 17:00
 
Барча қизиқувчиларни лутфан таклиф қиламиз.
 
Олдиндан ёзилиш учун қуйидаги электрон адресга маълумотларингизни жўнатишингизни сўраймиз:
carlotta.rogge.extern@goethe.de
 

Ortga